Самарқандлик аёл маст ҳолда эрини пичоқлади

Иллюстратив сурат.

Якшанбага ўтар кечаси самарқандлик Е.С. исмли аёл шаҳарнинг Гагарин кўчасида яшовчи турмуш ўртоғи М.А.ни пичоқлаган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати тарқатган маълумотга мувофиқ, аёл турмуш ўртоғи билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мастлик ҳолатида келиб чиққан ўзаро жанжал чоғида ошхона пичоғи билан М.А.нинг елка ва қорин соҳаларига жароҳат етказган, сўнгра воқеа жойидан яширинган.

М.А. олган жароҳатлари туфайли шифохонада оламдан ўтган.

Е.С.га нисбатан мамлакат Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.