Хоразмда Огаҳий номидаги Ижод мактаби очилади

Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳри.

Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлигининг хабар қилишича, 20 мартда имзоланган қарорга мувофиқ, 2019 йил декабрь ойида Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллиги мамлакат миқёсида кенг нишонланади.

Шунингдек, Хива шаҳрида Огаҳий номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат (Ижод мактаби) ташкил этилади.

Ижод мактабига ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.