Чақалоғини 600 долларга тенг пулга сотаётган аёл қўлга олинди

Иллюстратив сурат

Навоий вилоят, Кармана туман, Мичурин дала-ҳовлилар жамиятида яшовчи аёл 14 кунлик фарзандини 5 млн. сўмга бошқа бир фуқаро сотаётган вақтда қўлга олинди. 5 млн ўзбек сўми тақрибан 600 АҚШ долларига тенг.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, боласини сотаётган аёл ҳуқуқни муҳофааза қилувчи идоралар ходимлари ўтказган тадбир давомида қўлга олинган.

Хабарда аёлни боласини сотишга мажбур қилган сабаблар тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган.

"Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилган ИИВ хабарида.