Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон туманининг тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона бўлимининг икки ҳамшираси бир аёлнингнинг 5 кунлик ўғил фарзандини туғруқхона бўлимида учинчи бир фуқарога 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳамшираларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Озодлик куни кеча Навоий вилоят, Кармана туман, Мичурин дала-ҳовлилар жамиятида яшовчи аёл 14 кунлик фарзандини 5 млн. сўмга бошқа бир фуқаро сотаётган вақтда қўлга олингани тўғрисида хабар қилган эди.