Таниқли актриса¸ унинг яқинларига кўра¸ 2 апрелга ўтар кечаси Душанбеда вафот этди.
Тожикистон Маданият вазири Шамсиддин Ўрумбекзода Қосимова ўлимини “тожик маданияти ва тожик халқи учун улкан йўқотиш” дея атади.
1918 йили Самарқандда туғилган Мушаррафа Қосимова театр фаолиятини 1937 йили Душанбедаги Тожикистон давлат драма театрида бошлаган.
Актëрлик фаолияти давомида Қосимова жаҳон драматургиясининг машҳур асарларидаги етакчи ролларни ўйнаган.
Актриса 2 апрель куни Душанбеда дафн этилди.