Санкт-Петербург метросида 2017 йилда террор ҳаракатини амалга оширганликда айбланиб судланаётган 11 нафар ўзбекдан 10 нафари 2 апрель куни бошланган суд жараёнида ўзларига билдирилган айбловни тан олишдан бош тортди.
Аввалроқ судланувчи Аброр Азимов қисман айбдор эканига иқрор бўлган эди.
Судланувчилардан бири Муҳамадюсуф Эрматов судда Федерал хавфсизлик хизматининг махфий зиндонида қийноқларга солинганини айтиб берди. Аввалроқ яна бир айбланувчи Аброр Азимов ҳам махфий қамоқхонада қийноқларга солинганини иддао қилган эди.
2017 йилнинг 3 апрелида Петербург метросида портлаш содир бўлиб, 16 одам, жумладан худкуш экани иддао қилинаётган 22 ёшли Қирғизистон фуқароси Акбаржон Жалилов ҳалок бўлган эди. Портлашда юздан ортиқ одам жароҳатланган. Мазкур иш юзасидан Россияда муҳожирликда юрган марказий осиёлик 11 нафар ўзбек қўлга олинган эди.
Террорчиликда айбланиб судланаётганлар: Ака-ука Аброр ва Акром Азимовлар, ака-ука Иброҳим ва Муҳаммадюсуф Эрматовлар, Шоҳиста Каримова, Маҳамадюсуф Мирзаалимов, Дилмурод Мўйдинов, Сайфулло Ҳакимов, Баҳром Эргашев, Содиқ Ортиқов ва Азамжон Маҳмудов.
Шу мавзудаги аввалги баъзи хабарлар:
Санкт-Петербургдаги терактда гумонланаётган ака-ука Азимовларнинг отаси ҳибсга олинди
ФСБ Петербургда яна 7 муҳожирни террорчиликда айблаб, қўлга олди (ВИДЕО)
Адвокат: ФСБ Аброр Азимовни қийноқ тўғрисидаги баёнотидан воз кечишга мажбурлади
Террорчиликда айбланаëтган ака-ука Азимовлар яқинлари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди (ВИДЕО)
Москвада Петербургдаги террорга алоқадорликда гумонланган яна бир марказий осиёлик қўлга олинди