Жорий йилда Ўзбекистонда 30 000 дан ортиқ лицензияли таксичи ишламоқда. 2017 йилда 17900, 2018 йилда эса, 24700 нафар лицензияли таксичи бўлган.
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги департаменти вакилининг маълумотига таяниб, ЎзА ахборот агентлиги хабар қилди.
"Ҳозирда лицензияли таксичилар учун қўшимча қулайликлар яратилган. Улар тўхташ мумкинмас жойларда вақтинча тўхташга рухсат этилади ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар ўзларига яқин ҳудуддан махсус лицензия олиш имконияти яратилган", дейилган хабарда.
3 апрель куни Тошкентдаги Халқаро-пресс клубда "Ўзбекистонда йўловчи ташишнинг янги тартиблари: замонавий ёндашувлар ва муаммолар таҳлили" мавзусида анжуман бўлиб ўтди.