Президент Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни 2019 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича ўтказган видеоселектор давомида Тошкентдаги 7та туманнинг бош солиқчиларини ишдан олди.
Президентнинг билдиришича, Тошкентнинг 11 та туманидан 7тасида солиқ режаси бажарилмаган. Давлат бюджети бундан 515 миллиард сўм зарар кўрди.
Шу муносабат билан Учтепа, Миробод, Бектемир, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Сергели туманлари солиқ инспекциялари раҳбарлари ишдан олинди.
Мазкур видеоселекторда Шайхонтоҳур тумани ҳокими Шуҳрат Муҳаммадхонов ва унинг биринчи ўринбосари ҳам лавозимидан озод қилинди.