Хотинини уриб ўлдирган шахс 17 йилга қамалди

Иллюстартив сурат.

Андижон вилояти суди хотинини шавфқатсизларча уриб ўлдирган И.Т. ни 17 йил озодликдан маҳрум қилди.

ЎзАнинг 4 апрелда хабар беришича, Андижон вилояти Пахтаобод тумани Навниҳол маҳалласида яшаган ва “Кароматой ипакчи” фермер хўжалиги бошлиғи бўлган 45 ёшли И.Т., маст ҳолда уйига келиб, яна ароқ ича бошлаган.

Хотин эрининг ароқ ичишига қаршилик қилган ва бунинг оқибатида жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг И.Т., ароқнинг шишаси, темир бўлаклари билан хотинини шавқатсизларча калтаклаган. Калтаклар зарбидан хотин ҳушини йўқотган ва кейин вафот этган.