Санкт-Петербург суди маҳаллий нашриётларнинг бирида узоқ йиллар давомида эркак ўлароқ ишлаб келган трансгендер аёл ноқонуний тарзда ишдан ҳайдалгани ҳақида қарор чиқади.
9 апрель куни Фрунзе тумани суди нашриётни Анна Григорьевани қайтадан ишга олиб, унга 10 минг рубль товон пулини тўлашга буюрди.
Нашриётда 10 йил эркак ўлароқ ишлаган Григорьева 2017 йилда аёл ўлароқ рўйхатдан ўтганидан кейин, ишдан ҳайдалган. Нашриёт у қонунга биноан фақат эркаклар бажара оладиган ишда ишлаб келгани учун ҳайдалганини айтиб келаётган эди.
Россия ҳукумати 2000 йилда қабул қилган резолюция аёлларнинг 35 йўналишдаги саноат соҳаларида хавфли ёки қийин, деб баҳоланган 450 ишчи ўрнида ишлашини ман этади.
Танқидчилар бу резолюция совет даврида юзага келган аёлларнинг “анъанавий” роли ҳақидаги қарашлар асосида қабул қилинганини айтиб, уни қоралаб келади.