Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги "Вақф" фонди муфтият томонидан беғараз берилган 16 гектар ер майдони ва биноларда нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехини барпо этди.
Муфтиятнинг 15 апрелда билдиришича: “дастлабки нон маҳсулотлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг дуои хайрлари ила” одамларга бепул тарқатилди.
Цехда тўққиз турдаги нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, дўконлар орқали сотилади . Тушган фойда ҳисобидан эса меҳрибонлик, қариялар ва ногиронлар уйларига хайрия берилади.
Бундан ташқари кўрилган фойда масжид-мадрасаларни обод этиш, ёрдамга муҳтож ва ногиронлиги бор шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларига сарфланади.