Марказий банк: аҳолига 3 ойда қарийб 27 триллион сўм миқдорида кредит берилди

2019 йил I чорак якуни бўйича жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 26,7 трлн. сўмни (тақрибан $3 млрд 158 млн). ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 82 фоизга ва жорий йил бошига нисбатан 9 фоизга ўсди. Бу ҳақда Марказий банк ўзининг Телеграм каналида хабар қилди.

Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар таркибида муаммоли кредитлар 65 млрд. сўмни ташкил этиб, жорий йилнинг ўтган даврида 38 млрд. сўмга ёки 1,4 мартага ошгани, ҳисобот санасига жисмоний шахсларга ажратилган кредитларда муаммоли кредитлар улуши паст даражада - 0,2 фоизни ташкил этиши айтилди.