16 апрель куни Қашқадарё вилоят, Деҳқонобод туман, Оқработ қишлоғида ўтган катта асфальт йўл кучли ёғингарчилик туфайли, тагидаги ер кўчиши оқибатида ўпирилиб тушди.
Бу ҳақда хабар қилган ЎзА йўлнинг ўпирилган қисмини суратини ҳам эълон қилди. Унда икки томонлама йўлнинг бир тарафи ўпирилиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиқ чегарасигача келганини кўриш мумкин.
6 апрель куни ушбу қишлоқда темир йўл ўтказилган ер чўкиб, поездлар ҳаракати вақтинча тўхтаб қолганди.