Вестминстер университетида Ўзбекистондаги энг биринчи Bloomberg лабораторияси очилди

Bloomberg индексларидан бири.

Тошкентдаги Вестминстер университети базасида Ўзбекистонда биринчи марта реал вақт шароитида молия бозорини ўрганиш имкониятини берувчи Bloomberg лабораторияси очилди.

Университет матбуот хизматининг 17 апрелда билдиришича, 12 терминалдан иборат лабораторияда акциялар, валюталар, жаҳон биржалари ва биржадан ташқари бозорлардаги котировкаларнинг айни дақиқадаги ва олдинги соатлардаги қийматларини билиш мумкин.

Мазкур лабораторияда ахборот агентликлари ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан маълумот олиш ҳамда ички ҳимояланган тармоқ орқали ўзаро ахборот алмашиш имконияти ҳам мавжуд.

1981 йилда Майкл Блумберг томонидан асос солинган Bloomberg агентлиги бугунги кунда жаҳонда молиявий ахборот тарқатишга ихтисослашган энг йирик ширкатлардан биридир.