20 апрель куни Фарғонада Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев ва Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Жениш Разаков бошчилигидаги ҳукумат делегациялари учрашди.
Икки давлат ўртасидаги чегараолди вилоятлар - Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Қирғизистоннинг Баткен, Жалолобод, Ўш вилоятлари раҳбарлари ҳам учрашувда иштирок этди.
Ташқи ишлар вазирлигининг хабар қилишича, учрашувда икки давлат ўртасидаги ўтказиш пунктлари тўғрисида 2004 йилнинг 24 июлида имзоланган ҳукуматлараро битимга киритилган ва киритилмаган ўтиш пунктлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
Расмий хабарда айтилишича, музокаралар якунида Баённома имзоланган.
Унда жорий йилга мўлжалланган делимитация ва демаркацияси бўйича ишчи гуруҳларнинг кейинги учашувлари ва чегара ўтказиш пунктлари бўйича мавжуд битимга ўзгартириш киритиш бўйича лойиҳани ишлаб чиқиш кўзда тутилган.