Ўш шаҳри бу йил ТУРКСОЙ ташкилоти томонидан турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Шу муносабат билан 20-21 апрель кунлари Ўшда бу мақомнинг тақдимоти маросими бўлиб ўтди. Ўтаётган тадбирларга турк тилли мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистондан ҳам делегатлар келган. Маълум бўлишича, 20 давлатдан бир неча юз расмий меҳмон келган. Байрам муносабати билан, Ўшда ярмарка, ўйин кулгу, маданий-илмий конференциялар ташкил этилди.