Ургутда ёмғир ва шамол оқибатида ярим миллион аҳоли электрсиз қолди

Иллюстратив сурат.

Ургут туманидаги қарийб ярим миллион аҳоли 23 апрелнинг тунидан бошлаб электр энергияси таъминотидан узилиб қолди.

Zarnews. uz нашрининг хабар беришича, 23 апрель куни кечки соат 21:00-22:00 ларда бўлиб ўтган кучли шамол ва ёмғир оқибатида электр энергияси ўчиб қолган.

Ургут туман ЭТК бош инженерининг нашрга маълум қилишича, кучли шамол ва ёмғир аксарият подстанцияларга, айрим жойларда электр узатув симларига, симёғочларга зарар етказган.

Муаммони баратараф этиш учун муаммо юз берган жойларга электр тармоқлари корхонаси ходимлари жалб қилинган.

“Аммо эрталабдан ёғиб турган ёмғир уларнинг ишини бироз қийинлаштираяпти”, дейилади хабарда.