Россия Ташқи ишлар вазири Тошкентга келади

Лавровнинг Тошкентда президент Мирзиëев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2-3 май кунлари Тошкентга келади ва бу ерда президент Шавкат Мирзиëев ҳамда ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан учрашади.

Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.

Захарованинг айтишича¸ Тошкент учрашувлари давомида президент Путиннинг 2018 йил октябрида Ўзбекистонга қилган сафари давомида имзоланган кенг кўламли келишувлар ижроси муҳокама қилинади.

Москва расмийси¸ Тошкент учрашувларида шунингдек икки давлат учун манфаатли бўлган халқаро ва минтакавий мавзулар¸ хусусан¸ Афғонистондаги вазият ҳам муҳокама қилинишини билдирди.

Май ойида Россия Бош вазири Дмитрий Медведевнинг Тошкентга¸ йил охиригача эса президент Мирзиëевнинг Москвага бориши кутилмоқда.