Беларусдаги мухолифат гуруҳлари 1986 йил содир бўлган Чернобиль АЭС ҳалокати қурбонларини хотирлаш намойишини бекор қилди. Бунга расмийлар уларга намойиш давомида хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган харажатларни қоплашлари кераклиги ҳақида маълум қилгани сабаб бўлди.
Мухолифат етакчилари ҳамда фаолларнинг айтишича, Минск шаҳри расмийлари йиллик “Чернобиль йўли” маршини ўтказиш учун уюштирувчилар 2400 доллар тўлаши кераклигини айтган.
Рўйхатдан ўтмаган “Беларусь христиан демократик партияси” етакчиларидан бири Волҳа Кавалкова расмийларнинг бу қарори шаҳарда тадбир уюштиришни мушкуллаштиришини айтиб, бу йил намойиш ўрнига лекция ва презентациялар уюштирилишини таъкидлади.
“Разам” мухолиф партияси вакили Вячаслау Сиучик шаҳар расмийлари намойиш уюштирувчилардан полиция харажатларини қоплашни талаб қилаётганини кескин қоралади.
Йиллик Минск марши 1988 йилдан бери қўшни Украинанинг Чернобиль шаҳрида содир бўлган АЭС ҳалокати қурбонлари хотирасига ўтказиб келинади.