Россиянинг "Саратов - Тамбов" автомобиль трассасида 7 нафар ўзбекистонликни олиб кетаётган Lada Largus ағдарилиб кетди.
Saratov24 нашрининг билдиришича, 27 апрель куни юз берган мазкур ҳодисада автомашина ичида бўлганлар тирик қолган, фақат бир нафар ўзбекистонликнинг қўли синиб, елкаси шикастланган.
Lada Largus Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган. Дастлабки текширув хулосасига қараганда, ҳайдовчи бошқарувни эплай олмай қолгани оқибатида машина чуқурликка тушиб кетган ва ағдарилиб кетган.