Россия ташқи ишлар вазири 2 май куни Тошкентга келади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2 май куни Тошкентга келади.

Икки кун давом этадиган ташриф доирасида Сергей Лавров президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади ва ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказади.

Тошкент учрашувлари давомида президент Путиннинг 2018 йил октябрида Ўзбекистонга қилган сафари давомида имзоланган кенг кўламли келишувлар ижроси муҳокама қилинади.

3 май куни Сергей Лавров Тошкентда ўтадиган Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-учрашувида қатнашади.