Исроилда Холокост қурбонлари хотирланмоқда

Иккинчи жаҳон урушида концлагерларга жўнатилиш учун қўлга олинган яҳудийлар.

Исроилда Холокост қурбонлари хотираси куни муносабати билан 24 соатлик хотира тадбири бўлиб ўтмоқда. Тадбир 1 май куни кечқурун Қуддусда бошланди.

Иккинчи жаҳон уруши пайтида 6 миллион яҳудий немис-фашист ҳукумати томонидан қатлиом қилингани айтилади.

Исроил нуқтаи назарича, жорий йилги тадбир жаҳонда яҳудийларга нисбатан нафрат асосида содир этилаётган ҳужумлар кўпайиб бораётган бир вақтга тўғри келди.

Бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг таъкидлашича, 27 апрель куни АҚШнинг Калифорнияда штатида синагогага қилинган ҳужум яҳудийларга нисбатан нафрат кучайиб бораётганининг яна бир далили бўлди.

Калифорниядаги синагога 19 ёшли ўсмир Жон Эрнест томонидан қилинган ҳужумда бир аёл ҳалок бўлган ва уч киши яраланган эди.