Прокуратура “Обод қишлоқ” дастури маблағлари талон-торож қилинганини аниқлади

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида “Обод қишлоқ” дастури бўйича ажратилган маблағлар масъуллар томонидан талон-торож этилгани аниқланди (“Ҳуқуқ”, 2 май). Хусусан, Кушек қишлоғини ободонлаштиришда кўзбўямачилик ва сохтакорликка йўл қўйилган. Қуйичирчиқ тумани ободонлаштириш бошқармаси қишлоқни обод қилиш бўйича “Аgrotexsanoatxolding qurilish” МЧЖ билан шартнома имзолаган. Кўзда тутилган ишлар тўлиқ қилинмаган бўлса-да, туман ободонлаштириш бошқармаси раҳбари сохта далолатнома асосида бажарилмаган ишларни “бажарилди” деб тасдиқлаган. Шу тариқа биргина қишлоқ миқёсида 123 миллион сўм ўзлаштирилган. Икки мансабдорга тегишли жазо берилгани хабар қилинган.