3 май - Жаҳон матбуоти эркинлиги куни Душанбеда ўтказилган анжуманда қатнашган Ғарб дипломатлари Тожикистон ҳукуматини инетнетни бўғиб келаëтгани учун танқид қилди.
Хусусан¸ Буюк Британия элчиси Хью Филпотт интернетнинг аҳолига бошқа коммунал хизматлар каби тақдим этилиши лозимлигини таъкидлади ва ижтимоий тармоқларга киришнинг ўтган ҳафтадан бошлаб кучлироқ тўсиб қўйилганини кескин танқид қилди.
АҚШ элчиси Жон Марк Поммершайм эса¸ Душанбе ҳукуматини тожикистонликларни интернет воситасида эркин сўз ва эркин фикр билдириш имконидан маҳрум қилиш орқали улар ҳақларини бузаëтгани учун танқид қилди.
ЕИнинг Тожикистондаги намояндаси Нильс Янсенс ҳам ҳукуматдан аҳолининг фундаментал ҳақларидан бири бўлган сўз эркинлигини таъминлашга чақирди.
Бундай танқидларга жавобан анжуманда қатнашган Душанбе расмийлари мамлакатда сўз эркинлиги таъминлангани ҳақида баëнот берди.