Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган «Абу Сахий» ва «Чинни бозор» ўртасидаги магистраль йўлда икки йўловчи автобуснинг тўқнашиши оқибатида камида икки пиëда нобуд бўлди.
Озодликка келган бу хабарни тасдиқлаган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийси¸ нобуд бўлганларнинг Қашқадарëдан келган она-бола эканини билдирди.
Ҳозирча¸ шаҳар ичида қатновчи 147 ва 31-сонли автобуслар тўқнашуви тафсилотларига оид расмий маълумот эълон қилинмади.