Адлия вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида фуқароларга давлат тилини ўқитиш бепул амалга оширилишини, давлат ўзбек тилининг бойитилиши ва такомиллаштирилишини таъминлашини, шу жумладан унга ҳамма эътироф қилган илмий-техникавий ва ижтимоий-сиёсий атамаларни жорий этиш ҳисобига таъминлашини эслатди.
Адлия вазирлиги давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилишини ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши лозимлигини эслатган.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 2 май куни Ўзбекистонга қилган расмий ташриф арафасида 20 га яқин ўзбекистонлик рус тилли зиëли рус тилига расмий мақом бериш таклифи билан чиққан эди.
Ораларида Халқ артистлари¸ таниқли рассом ва киночилар бўлган ташаббусчилар таклифи Кремль пропагандасининг таркибий қисми кўрилган нашрда эълон қилинганди.
Бу ташаббус ўзбек жамоатчилигида қизғин баҳс-мунозаралар уйғотди. Ташаббусга қаршилар орасида таниқли жамоат арбоблари, давлат мулозимлари бор.