Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом электр станциясини қуриш бўйича контракт жорий йилнинг охиригача имзоланишини мумкин. Бу ҳақда “Газета.uz” “Ўзатом” бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудовга таянган ҳолда 6 май куни хабар берди.
“Бизнинг бу борада тасдиқланган режамиз бор. Режага асосан контракт йил охиригача имзоланиши назарда тутилган”, деб билдирди расмий.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистонга келган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров музокаралар чоғида АЭС қуриладиган майдон бўйича келишиб олганларини айтган эди. Бироқ ҳозирча бу майдоннинг номи сир сақланмоқда.
Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, АЭСнинг биринчи энергоблоки 2028 йилда, иккинчи блоки 2030 йилда ишга туширилади.
“Биздаги прогнозларга қараганда, Ўзбекистоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи икки баробарга ўсиб, 170 миллиард кВт⋅соатга етади. АЭС эса бу талабнинг 15-16 фоизини таъминлайди”, деб айтган “Ўзатом” раҳбари.
2018 йилнинг 19 октябрида президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Жиззахда АЭС қурилишининг рамзий тугмасини босган эдилар.