9 май куни Қозоғистонда Озодлик радиосининг қозоқ хизмати¸ шунингдек¸ vlast.kz, holanews.kz, informburo.kz, exclusive.kz, time.kz, village.kz, lada.kz каби янгилик сайтларига кириб бўлмай қолди.
Шунингдек¸ Facebook, Instagram, Тelegram тармоқлари ва YouTube порталига кириш ҳам қийинлашгани айтилмоқда.
Айни пайтда¸ бу сайтларга VPN ва proxy сервислар орқали кириш мумкинлиги айтилмоқда.
Қозоғистон расмийлари ҳозирча бу воқеага расмий изоҳ бермади.
8 май куни Қозоғистон Бош прокуратураси аҳолини 9 май куни рухсат берилмаган йиғин ва тадбирларда қатнашганларга нисбатан чоралар кўрилишидан огоҳлантирди.
Бу баëнот арафасида Францияда яшаëтган собиқ банкир ва мухолифатчи Мухтор Аблязов интернет орқали қозоғистонликларни 9 май куни норозилик намойишига чиқишга чақирган эди.
Мамлакатда 9 июнь куни муддатидан олдин ўтказилиши белгиланган президент сайловларининг Назарбоев сценарийси асосида ўтказилаëтганига қарши норозилик намойишлари кузатилмоқда.
19 март куни кутилмаганда президентликдан кетишини эълон қилган Назарбоев мухолифлари уни демократик жараëнларни манипуляция қилган ҳолда ўз ҳокимиятини янада кучайтирганликда айбламоқда.
Президентликдан истеъфо берганига қарамай¸ 79 яшар Назарбоев Қозоғистондаги ҳокимият тизимларини назорат қилувчи қудратли Хавфсизлик кенгашининг умрбод раиси¸ ҳукмрон партия раисидир.