BBC корпорациясининг радиобошловчиси Дэнни Бейкер қироллик оиласида туғилган янги чақалоқ ҳақидаги твити ортидан ишдан ҳайдалди.
Шаҳзода Ҳарри ва унинг рафиқаси Меганнинг кийим кийдирилган маймунни қўлидан ушлаб кетаëтгани акс этган суратни қўйган журналист¸ унинг тагига «қироллик чақалоғи туғруқхонани тарк этди»¸ деган ëзув қолдирди.
Бу твитни кўрган Бейкернинг ярим миллиондан ошиқ фолловерларидан кўпи уни ирқчиликда айблади. Ҳозирда бу твит ўчириб ташланди.
Бейкерни «қойилмақом бошловчи» деб атаган корпорация¸ унинг ëзуви BBC тарғиб қиладиган қадриятларга зид бўлгани боис ишдан олинганини билдирди.
Бейкер¸ ўзининг ирқчиликдан холи эканини иддао қилди¸ айни пайтда ўйламай қўйган ëзуви учун узр сўради.
Британия шаҳзодаси Ҳаррининг 6 май куни туғилган тўнғич фарзанди Арчи Ҳаррисон Маунтбаттен-Виндзор қиролича Елизаветанинг саккизинчи чевараси¸ Британия тахтига эҳтимолий ворислар рўйхатида эса¸ еттинчидир.