Бош вазир тадбиркорлар ва инвесторлар учун махсус қабулхона ташкил этади

Бош вазир Абдулла Арипов.

Ўзбекистонда Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқишга ихтисослашган қабулхоналари ташкил этилади. Бу ҳақда президентнинг "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида кўрсатма берилди.

Мазкур қабулхоналар маҳаллий тадбиркорлар ва хориж инвесторларини, жумладан, видеоконференцалоқа воситасида ҳам қабул қилади. Бундан ташқари жой-жойларда сайёр қабуллар ўтказилади.

Қабулхоналар тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш, тадбикорлар ва инвесторларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятни олиб боради.