Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида президент Фармони қабул қилинди.
Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, фармон билан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилди.
Қабулхоналар фаолиятининг асосий йўналишларидан бири тадбиркорларни ҳамда чет эллик инвесторларни қабул қилиш, видеоконференцалоқа воситасида ва сайёр қабулларни ўтказишдир.
Фармонга мувофиқ, қабулхоналарда тадбиркорларни, чет эллик инвесторларни қабул қилиш ҳар куни амалга оширилади.
Бош вазир мурожаатлари ваколатли органлар томонидан ҳал этилмаган тадбиркорларни, шу жумладан, чет эллик инвесторларни доимий асосда шахсан қабул қилади.
Фармонга оид тўлиқ маълумотлар билан мана бу жойда танишишингиз мумкин.