Ўзбекистон Халқ артисти Ортиқ Отажонов вафот этди

Ортиқ Отажонов 2009 йил 25 октябрь куни Прагадаги мухлислари билан учрашиб¸ қўшиқ куйлаган эди.

Ўзбекистон Халқ артисти¸ ўзбек қўшиқчилигининг энг таниқли намояндаларидан бири Ортиқ Отажонов 17 май куни 72 ëшида вафот этди.

Миллионлаб мухлисга эга бўлган санъаткорнинг жума куни Ўрикзордаги Саид Ваққос Ота қабристонида дафн этилиши айтилмоқда.

Хоразм қўшиқчилик мактаби яратган юлдузлар сафида бўлган Ортиқ Отажонов узоқ йиллар машҳур “Лазги” ансамблининг бадиий раҳбари бўлиб ишлаган.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Ортиқ Отажонов дафн этилди

Ортиқ Отажонов 2009 йил октябрь ойида Озодлик радиосиининг Прагадаги бош қароргоҳида меҳмон бўлган ва радиостанция журналистлари учун махсус концерт берган эди.

Ортиқ Отажонов Озодликка суҳбат бериш¸ санъат ва маданиятга оид ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришдан қўрқмаган саноқли ўзбек санъаткорларидан бири эди.