Қирғизистон Социал-демократик партиясининг Жўқорғу Кенешдаги депутати Азамат Арапбаев Ўзбекистон ҳукуматини “эълон қилинмаган уруш” очганликда айблади.
Бундай кескин баëнотга Ўзбекистон томонининг Қирғизистон цементини ўз ҳудудига киргизмаëтгани сабаб бўлди.
Жўқорғу Кенеш Иқтисодий ва молия сиëсати қўмитасининг 21 май кунги мажлисида Арапбаев мамлакат жанубидаги цемент заводларининг экспортга ишлашини таъкидлади.
«Бу заводлар ўз маҳсулотини ички бозорда сотолмайди ва аҳвол шу кетишда давом этса¸ улар тўхтаб қолади. Сиз қирғиз цементига чекловнинг нима учун киритилганини аниқлашингиз лозим. Ҳозир улар “Ўтказмаймиз¸ вассалом” деган ахмоқона гап қилаяпти¸ холос”¸ деб сўров қўйган депутат қирғиз ҳукуматига.
Маҳаллий матбуотга кўра¸ депутатлар Иқтисод вазирлиги ва Бош вазирдан бу масалага зудлик билан ойдинлик киритишни сўраган.
“Бу вазият бир ҳафтадан бери давом этаяпти. Биз Ўзбекистон элчиси билан сўзлашув қилаяпмиз. Агар ҳеч нарса ўзгармаса¸ цемент тақиқининг олиб ташланиш-ташланмаслигини аниқлаштириш учун Тошкентга делегация юборамиз ва сўнгра шунга қараб тегишли чора кўрамиз”¸ деган қирғиз расмийси бу сўровга жавобан.
20 май куни Озодлик қирғиз цементининг 13 майдан бери Ўзбекистонга ҳеч бир изоҳсиз ўтказилмаëтгани ҳақида хабар қилган эди.