Наманганда етиштирилган гилос ЛондондагиWestern International Marketда сотилаётганини хабар қилган ЎзА ахборот агентлиги AKS Services Group бош директори Ваис Каиснинг айтганларидан қуйидаги иқтибосни келтирган:
“Бугун – тарихий кун. Тарихда биринчи марта ўзбек гилоси Британия бозорига етказилди. Ўзбекистон – ажойиб мамлакат, биз бир неча ой аввал Буюк Британия бозорига ўзбек мева-сабзавотларини экспорт қилишга қарор қилдик. Мен Ўзбекистон кўплаб вилоятлари, хусусан Қашқадарё вилоят Китоб тумани ва Наманган вилояти ташриф буюрдим. Мен катта экспорт салоҳиятини кўрдим ва бу масала бўйича ишлашга қарор қилдим”.
AKS Services Group бош директори Наманган гилоси Британияда импорт учун жорий этилган сертификация, санитария ва фитосанитария назорати бўйича барча процедураларни ўтган.
Каисга кўра, келгусида Ўзбекистон мева-сабзавотларнинг экспорт ҳажми янада кўпайтирилади. Яқин вақтларда анор, пиёз, бодринг ва турли қуритилган мевалар экспорт қилиш бўйича режалар бор.
Ўтган йил июль ойида Хитойнинг Урумчи шаҳрига ўзбек гилоси экспорт қилинганини эслатган агентлик Британияга қанча гилос жўнатилганини билдирмаган.
“2019 йил февраль ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ ва Болтиқ мамлакатлари орқали Европа ва АҚШга мева ва сабзавотларни экспорт қилиш бўйича “яшил йўлакларни” йўлга қўйиш бўйича топшириқ берганди. Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йил якуни бўйича янги ва қайта ишланган мева-сабзавотларни экспорт ҳажми 37,6 фоизга 874,5 миллион долларгача кўпайди”, деб хабар қилди ЎзА.