1 июнда президент Мирзиёев Ангрен шаҳрида капитал реконструкция қилинган "Ангрен" темир йўл вокзалининг очилиш маросимида иштирок этди.
Бу ҳақда хабар қилган Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, мазкур вокзал бир пайтлар тўйхона бўлган, кейинги вақтларда қаровсиз ҳолатга тушиб қолган эди.
"Бино "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан халқаро андозалар даражасида таъмирланди, қайта жиҳозланди. Эндиликда шу жойдан туриб ҳудуд аҳолиси Тошкент-Ангрен поездига чипта харид қилиши, шунингдек, маҳаллий ва ички маршрутларга жўнаш имкониятига эга", дейилган хабарда.
Ангрен шаҳрига амалий сафари сафари давомида Шавкат Мирзиёев шаҳарни комплекс ривожлантиришга доир 20 га яқин лойиҳа, шунингдек, шаҳар Ички ишлар бўлимининг янги биноси билан танишгани, соҳа вакиллари билан мулоқот қилгани хабар қилинди.