Самарқанд вилояти Қўшрабод туманида мактабларни таъмирлаш учун ажратилган 160 миллион сўм пул ўзлаштириб юборилган.
ЎзА агентлигининг хабар қилишича, туман халқ таълими бўлими раҳбарларининг 45, 56 ва 61 сонли мактаблар таъмирланди, деган сохта ҳужжатлар билан бюджетдан ажратилган пулни ўзлаштириб юборгани аниқланган.
Айтилишича, талон-тарож кўлами Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувидаёқ ўртага чиққан.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича вилоятнинг мутасадди ташкилотлари мулозимларига нисбатан жиноят иши очилган, тергов ҳаракатлари бошланган.