Ҳукумат қарори билан Хотамжон Абдурахмонович Кетмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Хотамжон Абдураҳмонович Кетмонов куни кеча Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси лавозимидан бўшаган эди.
1 июнь куни куни Ўзбекистон ХДПнинг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтган ва унда партиянинг янги раҳбари сайланган.
Партия лидерлигига Наманган давлат университети ректори сифатида ишлаётган Улуғбек Иноятов сайланди.
Ҳотамжон Кетмонов 2013 йилдан буён ХДП Марказий кенгаши раиси сифатида ишлаб келаётганди.
Ҳотамжон Кетмонов 2015 ва 2016 йилги президент сайловларида ХДП партиясидан президентликка номзод сифатида қатнашган.