Тошкент вилоятидаги тўрт шаҳарни энди тўғридан-тўғри президент бошқаради

Ангрен шаҳридаги янги вокзал.

Тошкент вилоятидаги Ангрен, Олмалиқ, Бекобод ва Чирчиқ шаҳарлари тўғридан-тўғри республика бошқарувига ўтказилди.

Маҳаллий матбуотнинг билдиришича, бу ҳақда 3 июнь куни Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгаши йиғилишида маълум қилинди.

Авалроқ президент Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят ҳокимлигида ўтган йиғилишда Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкинлиги айтилган эди.

Президент ўз чиқишида вилоят раҳбариятини кескин танқид қилган. Бунинг ортидан вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов ишдан бўшатилган эди.

Унинг ўрнига Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариш 2018 йилдан ҳоким ўринбосари бўлиб келган Рустам Холматовга юклатилган.