Ташқи ишлар вазирлиги “2019 йилнинг 4 июнида Авазбек Тохиров "Би-Би-Си" телерадиокомпанияси мухбири сифатида аккредитациядан ўтказилди”, деб хабар берди.
"Би-Би-Си" фаолияти Ўзбекистонда бундан деярли 13 йил муқаддам тўхтатиб қўйилган эди.
2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистонда "Би-Би-Си" қаторида “Озодлик” радиоси, “Америка овози” ва бошқа қатор халқаро оммавий ахборот воситалари фаолияти ҳам тақиқланганди.
“Фергана” агентлигининг билдиришича, "Би-Би-Си" 2016 йилнинг декабрида ўз мухбирини аккредитациядан ўтказиш илтимоси билан ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилган эди.
Бундан бир йил аввал “Америка овози” мухбири Навбаҳор Имомова, 2019 йилнинг апрелида эса “Фергана” мухбири Андрей Кудряшов аккредитациядан ўтказилганди.