Татаристон пойтахти Қозонда Ўзбекистон бош консулхонасининг очилиши маросими бўлиб ўтди. Расмий хабарда айтилишича, консулхона Волгабўйи федерал округининг 14 та минтақасига хизмат кўрсатади.
Консулхона очилишида Татаристон президенти Рустам Минниханов ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов иштирок этди. Татаристондаги бош консулхонага Фариддин Насриев раҳбарлик қилади.
Россиянинг қатор шаҳарларида консулхона ташкил этилиши тўғрисида Ташқи ишлар вазирлиги 2017 йилнинг 24 апрелида маълум қилган эди.
Петербург, Екатеринбург, Қозон, Владивосток ва Ростов Дон каби шаҳарларда Ўзбекистон консулхоналари ташкил этилган.