Қаршида чақалоғини 1000 долларга сотаётган аёл қўлга олинди. Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, бу воқеа 15 июнь куни содир этилган.
24 ёшли А. Н., 10 кунлик чақалоғини 28 ёшли Ф. М.га 1000 долларга сотишга келишган. Аёл чақалоғини сотаётган пайтда қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги 2019 йилнинг олти ойи давомида бола сотиш бўйича камида саккизта ҳолат аниқланганини ҳам билдирган.
Расмий маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда 2017 йилда 305та одам савдоси ҳолати қайд этилган. Улардан 72 нафари бола, жумладан, 61 нафари янги туғилган чақалоқ бўлган.