Бухорода қамоқдан қочиш учун лаҳим ковлаган маҳкум қўлга тушди

Панжара ортидаги маҳкум

Daryo.uz сайтининг Бухоро виоляти, Ромитан суди раиси Улуғбек Бозоровга таяниб хабар беришича, Бухоро вилоятидаги 1-сонли жазони ижро этиш колониясидан ёшлар билан тил бириктириб, қочишга уринган ўта хавфли рецидивист-маҳкум 16 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Унга қамоқдан қочишга ёрдам берган уч маҳкумдан икки нафарига 8 йил 2 ой ва бир нафарига 12 йил ойлик қамоқ жазоси тайинланган.

Хабарда айтилишича, босқинчилик ва ўғриликда айбдор деб топилиб, 2008 йилда жами 12 йилга қамалган фарғоналик Отабек Саидов 2018 йил 21 ноябрь куни уч нафар маҳкум ёрдами билан колониядаги ҳожатхона остидан лаҳим қазиш орқали қамоқдан қочиш режасини тузиб чиққан.

Маҳкум бир ой ўтиб ҳожатхона ён девори бетон қисмини синдирган ва белкурак ёрдамида лаҳим қазий бошлаган.

"Кейинчалик куннинг маълум бир қисмида муассаса қўриқчиларига сездирмасдан жиноий гуруҳ аъзолари навбат билан лаҳим қазиб боришга ўзаро келишиб олган. Бироқ жиноий ҳаракатларини ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олишмаган. 2019 йил 1 январь куни соат тахминан 15:00 ларда жиноий гуруҳ аъзолари муассаса ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинган," дейилади хабарда.