Жорий йилнинг беш ойи давомида Ўзбекистон хорижга ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 13,4 маротаба кўпроқ аччиқ қалампир экспорт қилди.
Статистика қўмитасининг билдиришича, экспорт қилинган қалампир ҳажми пул ҳисобида 51 миллион долларни ташкил қилди. Бу эса экспорт қилинган электр энергияси учун олинган ҳақдан кўпроқдир. Беш ой давомида Ўзбекистон хорижга 47, 2 миллион долларлик электр қуввати сотган.
2017 йил декабрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга борганида , экспортбоп аччиқ қалампирни экиш, буни республиканинг бошқа вилоятларида ҳам йўлга қўйиш бўйича топшириқ берганди.
2018 йил 27 январида Вазирлар Маҳкамасининг 62-сонли «Республикада хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
2018 йили Ўзбекистон бўйлаб жами 17 117 гектар майдонга қалампир экилди.
Жойлардан олинган хабарларга қараганда, қалампир кўчатини етказиб бериш билан шуғулланган бир неча ширкат маблағни ўзлаштириш ва растрата қилишда айбланмоқда.
Мутахассисларга кўра, республика бўйича жами 17 117 гектар майдонга экилган қалампирнинг асосий қисми унмасдан чириб кетгани боис уруғ етиштирувчилар ҳам фермерлар ҳам бирдай зарар кўрган.