Россиянинг Владимир вилояти Петушинск туман суди Қозоғистоннинг икки фуқаросини 16 нафар ўзбекистонликнинг ўлимида айбдор деб топди.
ТАССнинг 26 июнда хабар беришича, Қозоғистон фуқаролари беш ярим йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд ўтган йилнинг декабрида бошланган эди.
Суд ҳукмида айтилишича, айбланувчилар Россиядан Қозоғистонга йўловчи ташишни уюштирганлар, бироқ уларнинг автобуси хавфсизлик қоидалари талабига жавоб бермаган.
2017 йил 6 октябрь куни мaҳaллий вaқт билaн сaҳaр соaт учларда Россиянинг Влaдимир вилоятидаги Покров станциясида темирйўл чорраҳасидан ўтаётган Mercedes-Benz автобуси бузилиб қолган ва бунинг ортидан поезд билан тўқнашган эди.
Автобусдa 58 киши бўлиб, улaрдaн 2 нaфaр ҳaйдовчи Қозоғистон фуқaроси, қолгaн 56 йўловчи Ўзбекистон фуқaроси бўлган.
Йўловчилардан 16 киши, жумладан, икки нафар бола ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланган эди.