Тошкент метросида 26 июнь куни поезд йўлига йиқилган 25 ёшли йигит қутқариб қолинди.
“Ўзбекистон темир йўллари” ширкатининг билдиришича, “Ўзбекистон” метро станциясида поезд кутаётган йигит ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва релсларга йиқилган. Станция ходимлари унга биринчи ёрдамни кўрсатишган.
“Эркак унча оғир бўлмаган тан жароҳатлари олди, унинг ҳаётига таҳдид мавжуд эмас. Мазкур воқеа метрополитен поездлари ҳаракатланиши графигига таъсир кўрсатмади”, дейилади расмий маълумотда.