Гулнора Каримова сақланаётган Зангиота аёллар қамоқхонасидан 6 нафар аёл Олий суд ҳукми билан муддатидан олдин озодликка чиқарилди.
Ўзбекистоннинг энг асосий миллий ахборот агентлиги ҳисобланадиган ЎзА мухбирининг ёзишча, уни «Темир дарвозалар очилиб, бино ичкарисига кириб бораркан», «тепада учиб юрган лайлаклар эътибор»ини тортган.
«Эркинлик, озодлик тимсоли бўлган бу қушларнинг сим ўрамлари билан мустаҳкам “безанган” деворларга туташ баланд устун тепасини макон тутгани кишини бироз ажаблантирди», деб ёзган мухбир, озод этилган аёллардан фақат икки нафарининг исмини айтиб, қолган беш нафарининг исмини муштарийларга ҳавола этишдан ўзини тийган.
Зангиота қамоқхонасида Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров раислигида бўлиб ўтган суд жараёнида озод этилган аёллардан фақат Дилором Бобожонова ва Нуқулжон Ҳусанованинг номлари келтирилган.
Айтиб ўтиш жоизки, 24-25 июнь кунлари ижтимоий тармоқларда ўзбек шоу бизнесининг айрим таниқли намояндалари марҳум президентнинг қамоқдаги қизи Гулнора Каримованинг яқин кунларда озодликка чиқишини сўраб дуо қилиш ва мадҳ этишга киришган эди.
25 июнь куни Тошкентдаги блогерлардан бири Озодлик радиосига президент администрациясининг айрим мутасаддиларидан бу борада махсус буйруқ бўлганини иддао қилганди.
"Ўзбекконцерт” давлат идораси лицензия бўлими мутасаддиси эса Озодлик билан суҳбатда бу иддаони рад этган эди.