GM Uzbekistan UZAUTO MOTORS’га айланди

GM Uzbekistan компанияси ўз номини UZAUTO MOTORS’га ўзгартирди. Бу ҳақдаги маълумот Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинди.

Маҳаллий нашрларнинг хабар қилишича, GM Uzbekistan компанияси номи ўзгариши ҳақидаги хабарлар февралда ойида тарқалганди. Ўшанда «Ўзавтосаноат» General Motors улушини сотиб олгани туфайли ном ўзгараётгани хабар қилинган.

Айтилишича, номни ўзгартириш тўғрисидаги қарор 26 июнь куни бир овоздан қабул қилинган. Таъсис ҳужжатларидаги тегишли ўзгартиришлар 1 июлда рўйхатга олинган.

GM Uzbekistan 2008 йилда ташкил топган бўлиб, 10 йилдан зиёд вақт мобайнида «Ўзавтосаноат» ва АҚШнинг General Motors компанияси қўшма корхонаси сифатида фаолият олиб борди.