Ҳаж ва Умрага борадиган фуқаролар бундан буён туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларида, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда марказий поликлиникалардан бирида бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
Адлия вазирлигининг хабар қилишича, бу меъёр Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалардан биридир.
Шу пайтгача тиббий кўрикнинг барча босқичлари фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул ўтказилган.