Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари август ойи ўрталарида икки давлат ҳудудида қўшма ҳарбий машғулотларни ўтказади.
Тожик маҳаллий матбуотининг Мудофаа вазирлигига таянган ҳолда 4 июль куни хабар беришича, қўшма машқлар Тожикистон шимолида ва Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида ўтказилади.
Машқларга зирҳли техника, авиация ва артиллерия жалб этилади.
Ўзбек ва тожик ҳарбийларининг биринчи қўшма машғулотлари 2018 йилнинг 18-22 сентябрь куни Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида ўтказилган эди.