Иркутскдаги сув тошқинларида бедарак йўқолганлардан 30 нафари тирик топилди

Иркутскдаги қутқарув ишлари пайтида олинган сурат, 2019 йил 1 июль.

Россиянинг Иркутск вилоятида сув тошқинлари оқибатида бедарак йўқолган деб ҳисобланаётган 30 нафар одам тирик топилди. Яна 11 нафар одам бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда. Аввалроқ сув тошқинларида 22 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Иркутск вилоятида 25 июнь куни бошланган сув тошқинлари оқибатида юзга яқин аҳоли пунктига зарар етди. Уч ярим мингта уй вайрон бўлди, 33 минг одам қисман ёки тўлиқ мол-мулкидан ажралиб қолди. Маҳаллий ҳукумат зарар миқдорини 29 миллиард рубль деб баҳоламоқда.

Иркутск вилоятидаги иккита шаҳар мэрларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди. Улар аҳолини сув тошқинлари ҳақида ўз вақтида огоҳлантирмаганликда ва эвакуацияни кеч бошлаганликда айбланмоқда.